Бу йилги Мустақиллик байрами «Янги Ўзбекистон» боғининг амфитеатрида ўтказилди. Унда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев биринчи президент Ислом Каримов амалга оширган улкан ишларни эсга олди. Қолаверса, октябрдаги президент сайлови ва Афғонистон воқеалари ҳақида ҳам фикр билдирди. Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихини акс эттирган Мустақиллик байрами «Газета.uz» фоторепортажида.
Президент фармони билан 30 дан зиёд ҳоким, қатор давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари мукофотланди. Улар орасида Тошкент шаҳри ва пойтахтнинг бир нечта туманлари, Жиззах вилояти ва Жиззах шаҳри, Хоразм вилояти ва унинг туманлари ҳокимлари ҳамда бошқалар бор.
Қибрай туманидаги янги боғ ҳудуди Тошкент таркибига ўтказилади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Унинг сўзларига кўра, 3−4 йил ичида пойтахтда улкан қурилиш ишлари олиб борилди ва эндиликда буни тўхтатиб, шаҳар ташқарисига чиқариш керак.
Пойтахт ҳокимияти Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Истиқлол» мажмуаси концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилди. Объект Тошкент марказидаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида (Тошкент марказий универмаги қаршисида) бунёд этилади.
Тошкентда мустақилликнинг 30 йиллигига «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилади. Шунингдек, пойтахтда қурилаётган ер усти метро ҳалқа йўли «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» деб номланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг